Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги фаолиятига доир фойдаланилиши чекланган маълумотлар рўйхатига киради:
- Самолётлар ва вертолётлар, учувчи ва муҳандис-техник ходимлар сони тўғрисидаги маълумотлар;
- Аэропорт ёки аэродромларнинг техник ҳимояси тўғрисидаги маълумотлар;
- Вилоятлар ва республика бўйича автомобилларнинг техник ҳолати ва сони ҳақидаги маълумотлар;
- Республика бўйича юк вагонлари ва локомативларнинг техник ҳолати ва сони;
- Темир йўлларининг ўтказиш қобилияти тўғрисидаги маълумот;
- Темир йўл бўйича махсус юкларни ташишнинг махфийлиги ва хавфсизлигини таъминлаш тизими тўғрисидаги маълумот;
- Махсус юклар билан транспортларнинг юриш муддати ва йўналиши тўғрисидаги маълумот.